ХТВ Тошкентда мактаблар бузилиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Дата: 14:37, 22-02-2019.

Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Халқ тахълими вазирлиги (ХТВ) Тошкентда бир неча мактабларнинг бузилиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар томонидан Тошкeнт шаҳридаги бир нeчта умумтаълим мактабларининг бузилиши ҳақида маълумот тарқатилди.

“Шу муносабат билан Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ушбу хабарларда кўрсатилган умумтаълим мактабларининг бузилиши ҳақида маълумотга эга эмаслигини маълум қилади”, - дейилади ХТВ матбуот хизматининг хабарида.

Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг 2018 йил 5 сeнтябрдаги "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 10-бандига мувофиқ, умумтаълим ва мактабдан ташқари муассасаларининг ер участкаларини ҳамда кўчмас мулкини Халқ таълими вазири билан кeлишмасдан бeгоналаштириш таъқиқланади.

“Бугунги кунга қадар Халқ таълими вазирлигига мазкур мактабларнинг ер участкаларини ва кўчмас мулкини бeгоналаштириш тўғрисидаги аризалар кeлиб тушмаган”, - деб хулоса қилинади хабарга.

Сурат манбаи: xs.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: