ХТВда нима учун иш ҳақини фақат пойтахт ўқитувчиларига ошириш режалаштирилганлиги тушунтирилди

Дата: 17:31, 28-10-2019.

Тошкент. 28 октябрь. ЎзТАГ – Халқ таълими вазирлиги (ХТВ)да нима учун иш ҳақини фақат пойтахт ўқитувчиларига ошириш режалаштирилганлигини тушунтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Биринчидан, фақат Тошкент шаҳридаги ўқитувчиларининг маошларини кўтаришларини айтиш тўғри эмас. Ҳозирги вақтда бу фақат таклиф ва унда ўзгаришлар ва тузатишлар бўлиши мумкин. Иккинчидан, Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари ходимларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан базавий тариф ставкаларини ошириш таклиф этилмоқда. Бу давлат молияси эмас", - дея таъкидлади ХТВ матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган бўлиб, унда 2020 йил 1 январдан Тошкент шаҳар умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг базавий тариф ставкаларини ошириш таклиф этилади: иккинчи тоифа ўқитувчиларига – 1,1 баробар, биринчи тоифали ўқитувчиларига – 1,25 баробар, олий тоифали ўқитувчиларга – 1,5 баробар.

 

Сурат манбаи: yutazy.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: