Хусусийлаштириш давлат қўмитаси тадбиркорларга инвестиция мажбуриятлари бўлган объектларни нол қийматида таклиф қилмоқда
Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополияджан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тадбиркорларга инвестиция мажбуриятлари бўлган объектларни нол қийматида таклиф қилмоқда, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу тўғрисидаги маълумотлар “Ўзбектуризм” Миллий компанияси сайтида эълон қилинди.
Сотиладиган давлат мулки объектлари рўйхатида туризм соҳаси объектлари (меҳмонхоналар, ресторанлар, кўнгилочар объектлар) мавжуд.