Хусусийлаштириш орқали Тошкент вилоятига 22,5 млрд сўм инвестициялар жалб этиш режалаштирилмоқда

Дата: 18:16, 15-07-2014.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида бошланғич қиймати 22,5 млрд сўм ($9,67 млн) бўлган 47 давлат мулкини сотиш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Маҳаллий ва хорижий сармоядорларга мўлжалланган ушбу таклиф Давлат Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг Тошкент ҳудудий бошқармаси томонидан эълон қилинди.
Савдога фойдаланилмаётган маъмурий ва савдо бинолари, 3 нефть базасининг кўчмас мулки, пахтани қайта ишлаш цехи ва бошқа объектлар қўйилган.
Савдога қўйилган энг йирик лот Ўзбекистон Фанлар академиясининг “Композит” Чирчиқ тажриба-экспериментал заводи бўлиб, унинг бошланғич нархи 5,055 млрд сўмга ($2,17 млн) тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: