ХВФ 2017 ва 2018 йилларда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозини 6% даражасида сақлаб қолди

Дата: 14:53, 11-10-2017.

Тошкент. 11 октябр. ЎзТАГ – Халқаро валюта фонди (ХВФ) 2017 ва 2018 йилларда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозини 6% даражасида сақлаб қолди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) банкнинг октябр ойидаги “Жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш истиқболлари” марузасига асосланган ҳолда.

Ҳужжатда айтилишича, 2017 йилда Ўзбекистонда инфляция 2016 йилдаги 8%дан 13%гача ўсиши, 2018 йилда 12,7% ташкил этиши мумкин.

Айни пайтда, 2017 йилда Ўзбекистоннинг жорий тўлов баланси ЯИМ 0,9% тенг бўлиши башорат қилинган. 2016 йилда ушбу кўрсаткич ЯИМнинг 1,4% ташкил қилган эди. 2018 йилда эса у 0,3% ташкил қилади.

Маърузада Ўзбекистон ўтказилаётган валюта ислоҳоти сабабли инфляцион босимга учраши таъкидлаб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: