ХВФ миссияси Ўзбекистон ташқи савдо вазирлигида учрашув ўтказди

Дата: 16:37, 14-03-2018.

Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон ташқи савдо вазирлигида Халқаро валюта фонди делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) муассаса матбуот хизматига таянган ҳолда.

Учрашув чоғида вазирлик вакиллари ХВФ делегациясини Ўзбекистонда иқтисодни келгусида либераллаштириш ва диверсификация қилиш бўйича амалга оширилаётган тизимли ўзгаришлар шунингдек, экспортни молиявий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш институтини янада яхшилаш бўйича экспорт суғуртаси фонди, экспортёрларни қўллаб-қувватлаш ва экспорт ҳамда логистика маркази каби ташкилотларни яратиш борасида олиб борилаётган ишлар билан таништирдилар.

Ушбу янгилик маҳаллий тадбиркорларни Халқаро савдога жалб қилишда жуда яхши шароит ва имконият яратиб бериши кутилмоқда. Учрашувда халқаро савдо операцияларини амалга оширишда сотувчи ва ҳаридор орасидаги ўзаро ҳаракатларни оддийлаштиришга кўмаклашиш мақсадида вазирлик бошқа ташкилотлар билан биргаликда электрон савдо майдончасини яратиш борасида иш олиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Ўз навбатида, Халқаро валюта фонди делегацияси ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш, ички ва ташқи бизнес учун тенг шароит яратиш, шартларни изчил соддалаштириш борасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган тизимли ишларга юқори баҳо бердилар.

Учрашув доирасида юқори қўшимча қийматга ега маҳсулотлар фойдасига товар экспорт ҳажмини мутаносиб равишда камайтириш, 2017 йилнинг сарҳисобига кўра асосий савдо ҳамкорлари билан экспорт ҳажмининг ошишига ёрдам бергани таъкидлаб ўтилди.

Сурат манбаи: https://www.racyja.com/ekanomika/mvf-rekamendue-admyanits-metavy-pakaz/

Янгилик билан ўртоқлашиш: