ХВФ ўзбек иқтисодиёти ўсишини 6% даражасида прогноз қилди

Дата: 13:32, 19-04-2017.

Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – Халқаро валюта фонди (ХВФ) 2017 йилда ўзбек иқтисодиёти ўсиш суръатлари прогнозини 6% даражасида сақлаб қолди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) жамғарманинг апрелдаги “Жаҳон иқтисодётининг ривожланиш истиқболлари” номли ҳисоботига асосланган ҳолда.

ХВФ ҳисоб-китобларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 6% ташкил этади. Фонд ҳисоботида 2016 йил якунлари бўйича Ўзбекистон иқтисодиёти 7,8% ўсганлиги айтилган.

2016 йилда Ўзбекистонда инфляция даражаси 8% ташкил этди, дейилади тадқиқотда. ХВФ прогнозига кўра, 2017 йилда инфляция 8,6% ва 2018 йилда 8,8% ташкил этади (октябрдаги ҳисоботда – 9,8%).

2016 йилда жорий тўлов баланси Ўзбекистон ЯИМнинг 1,4% ташкил этган (октябрдаги ҳисоботда – 0,1%). 2017 йилда ушбу рақам ЯИМнинг 2,1% ва 2018 йилда ЯИМнинг 1,6% ташкил қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: