ХВФ Ўзбекистонда инфляциянинг юқори даражада бўлиши сақланиб қолишини прогноз қилмоқда

Дата: 17:20, 15-03-2018.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – Халқаро валюта фонди (ХВФ) Ўзбекистонда инфляциянинг юқори даражада бўлиши сақланиб қолишини прогноз қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Марказий банк матбуот хизматига таянган ҳолда.

Таъкидланишича, яқинда ХВФнинг вакили жаноб Альберт Егер бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонда ўз миссиясини якунлади. Миссия бу ерда Марказий банк билан амалий учрашувлар ва музокаралар ўтказди ҳамда Миссиянинг мамлакатга ташрифи ва маслаҳатлашувлари якунлари бўйича Якуний баёнотини эълон қилди.

“Инфляциянинг юқори даражада бўлиши сақланиб қолиши прогноз қилинмоқда, бу иқтисодиётни эркинлаштиришнинг илк босқичида меъёрий ҳолдир, чунки бу жараён шу каби ўзгаришлар билан характерланади. Кейинги ойларда истеъмолчилик нархлари инфляциясининг ўсиши қайд этилди, бу асосан валюта бозори ва нархлар либерализациясининг нархларга таъсирини акс эттиради. Қайд этиш зарурки, ҳозирги инфляция даражалари кейинги ўн йилдаги инфляция даражасидан юқори (тўғри ўлчанган ҳолда). Аслида, юқори инфляция ўтиш даври доирасида ислоҳотларнинг дастлабги босқичида бўлган мамлакатлар учун хосдир. Хусусан, 2018-2019 йилларда солиқ-бюджет, кредит ва пул-кредит сиёсатининг қаттиқлашиши кутилишига қарамасдан, инфляция, бўлажак икки йил давомида пасая боради, лекин бу жараён аста секин юз беради”, - деб таъкидланади ХВФ баёнотида.

Сурат манбаи: http://www.huffpostmaghreb.com/2017/04/18/fmi-tunisie_n_16071122.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: