ХВФ Ўзбекистонга солиқ-бюджет соҳасида шаффофликни оширишга ёрдам беришни режалаштирмоқда

Дата: 15:20, 29-03-2019.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Халқаро Валюта фонди (ХВФ) Ўзбекистонга солиқ-бюджет соҳасида шаффофликни оширишга ёрдам беришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“25 март куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу соҳада ошкораликни яхшилаш ва давлат молия статистикаси бўйича ҳисоботларни тақдим этишни такомиллаштириш ва шаффофлиги ошириш бўйича техник ёрдам доирасида А. Сайег (ХВФ бюджет ишлари бўйича департамент) бошчилигидаги ХВФ ваколати билан учрашув ўтказди”, - дейилади хабарда.

5 апрелгача давом этадиган ташриф давомида, ХВФ экспертлари тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари билан қисқа муддатли ва узоқ муддатли режаларни белгилаш бўйича тавсияларни, шунингдек, мамлакатда давлат молиясини бошқариш тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш учун учрашадилар.

Бундан ташқари, вазирлик ва идоралар вакиллари бюджет маблағларини бошқариш бўйича менежерлар, шунингдек, давлат корхоналари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари учун халқаро экспертларнинг иштирокида семинарлар ўтказиш, унда давлат молия статистикасини такомиллаштириш ва бюджет шаффофлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бюджет менежерлари томонидан ҳисобот бериш тартибидаги ўзгаришлар режалаштирилган.

 

Сурат манбаи: mf.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: