ХВЖ 2014 йилда Ўзбекистон ЯИМ прогнозини 7%гача оширди

Дата: 15:16, 30-04-2014.

Тошкент. 30 апрель. ЎзТАГ – Халқаро валюта жамғармаси 2014 йилда Ўзбекистон ЯИМ бўйича прогнозни илгариги 2013 йилнинг октябридаги 6,5 фоиздан 7 фоизгача оширди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ХВЖнинг “Жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш истиқболлари” номли маърузасига асосланган ҳолда.
Жамғарма ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 2015 йилда 6,5% ташкил қилади. Шунингдек, ХВЖ мамлакатдаги инфляция прогнозини 2014-2015 йилларда 11%гача оширди. Илгари жамғарма экспертлари Ўзбекистонда нархлар
ўсишини 10,4% даражасида тахмин қилган эдилар. ХВЖ ҳисоб-китобларига кўра, 2013 йилда мамлакатда инфляция даражаси 11,2% ташкил этган.
Жорий ҳисоб сальдоси 2014 йилда Ўзбекистон ЯИМга 2,2% ташкил этади. 2013 йилда бу кўрсаткич 1,7% бўлган. 2015 йилда эса у 1,9% чиқади.
Ўзбекистон ҳукумати 2014 йилда ЯИМ ўсиши 8,1% ташкил этишини прогноз қилмоқда. 2013 йилда бу кўрсаткич 8% бўлган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: