ХВЖ 2017 йилда Ўзбекистонда инфляция 9,6% бўлишини прогноз қилмоқда

Дата: 17:47, 24-10-2016.

Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 2017 йилда Ўзбекистонда инфляция 9,6% даражасида бўлишини прогноз қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ХВЖ мутахассислари жорий йилда инфляция 8,4% даражасида бўлишини башорат қилишмоқда.

Банк маълумотларига кўра, Тожикистонда жорий йилда инфляция 6,3% ошмайди, келаси йилда эса 7,3% ташкил этади. Қирғизистонда бу кўрсаткич навбати билан 1,1% ва 7,4%, Туркманистонда 5,5% ва 5%, Қозоғистонда 13,1% ва 9,3% тенг бўлади.

Эслатиб ўтамизки, май ойида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 2016- ва 2017- йилларда инфляция 9% бўлишини прогноз қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: