ХВЖ миссияси Ўзбекистонда валюта бозорининг либераллаштирилишини ижобий баҳолади

Дата: 16:35, 21-11-2017.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ –  Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссияси Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича қилган баёнотида мамлакатда валюта бозорининг либераллаштирилишини ижобий баҳолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Миссия Ўзбекистон расмий органлари томонидан иқтисодиётда макроиқтисодий барқарорликнинг янада самарали йўлларига ўтиш ва инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича ишларини ижобий баҳолади”, - дейилади ХВЖ баёнотида.

Миссия ислоҳотлар жараёнидаги кейинги қадамлар инвестиция муҳитини яхшилаш ва аҳоли заиф қатламлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган бўлиши лозим, деб таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, миссия расмий органларнинг алмаштирув курсига хорижий валютага талаб ва таклифнинг нисбати таъсир қилиши учун шароитлар яратиш бўйича режаларини ижобий қарши олди. Валюта бозорини либерализация қилиш бўйича бошқа чоралар ҳам ижобий баҳоланди.

ХВЖ миссиясида иқтисодиётни барқарорлаштиришда етакчи ролни ҳамон солиқ-бюджет сиёсати ўйнайди, деб ҳисоблашади.  

Миссия экспертлари валюта бозори либерализация қилинганидан кейин банк тизимида катта ҳажмдаги заҳиралар қолмоқда деб ҳисоблайди. Шу билан бирга банклар активлари сифатини янада диққат билан кузатиш зарурияти кўрсатиб ўтилди. 

Бундан ташқари, миссия иқтисодий маълумотлар сифатини такомиллаштириш ва уларнинг шаффофлигини ошириш бўйича илк қадамлар қўйилаётганини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамизки, Альберт Егер бошлиқ Халқаро Валюта Фонди (ХВФ) миссияси 7-16 ноябр орасида Тошкентда бўлди ва Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш ва макроиқтисодий кўрсаткичларни аниқлаштириш масалалари бўйича режаларини муҳокама қилди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: