ХВЖ Ўзбекистон жаҳон бозоридаги қийин шароитларда барқарорликни сақлаб қолганини қайд этди

Дата: 17:36, 16-09-2015.

Тошкент. 16 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон жаҳон бозоридаги қийин шароитларда иқтисодий назоратни сақлаб турибди, дейилади Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) баёнотида.

31 августда ХВЖ ижроя кенгаши Ўзбекистон билан ХВЖ 4-моддасига мувофиқ маслаҳатларни якунлади.

“Мамлакат иқтисодиёти евроҳудуд ва Россиядаги қуйи иқтисодий фаоллик ва энергоресурслар нархлари пастлиги билан характерланувчи вазиятга боғлиқ қийин ташқи иқтисодий шароитларда барқарорликни сақлаб қолмоқда”, - деб таъкидланади хабарда.

“ХВЖ миссияси 2014 йилдаги 8,1% ўсишдан кейин Ўзбекистоннинг реал ЯИМ 2015 йилнинг биринчи чорагида 7,5% ташкил қилиб, юқорилигича қолганини қайд этди. “Ҳозирга қадар йирик давлат инвестициялари мамлакатни минтақанинг бошқа давлатлари вазият чекаётган секинлашишдан муҳофаза қилди”, - деб кўрсатилади баёнотда.

2014 йилда Россиядан пул ўтказмалари 14%, биринчи чоракда 45% камайишига қарамасдан, миллий валюта бўлган сўмнинг номинал курси девальвацияси мамлакатнинг бошқа қўшниларидагига қараганда секинроқ суръатларда кечди, деб ҳисоблайди ХВЖ.

“Аммо кучсиз ташқи муҳит ва энергия ресурслари ва биржа товарларига паст нархлар ҳукуматдан қўшимча диққат ва тегишли иқтисоий сиёсатни талаб қилади. Хусусий тармоқ етакчи бўлган диверсификациялашган иқтисодиётни илгари суриш учун доимий ва қатъий чоралар зарур. Бу ҳаракатлар эса самарали иш жойлари яратиб, ички ўсишни таъминлаши мумкин”, - деб кўрсатилади баёнотда.

Шунингдек, жамғарма расмий органларга инфляцияни пасайтиришга диққат қаратиш, қатъий пул кредит сиёсатини ўтказиш, эркин алмаштириш курси ва валюта чеклашларини бартараф қилишни тавсия қилди.

Олдинроқ Ўзбекистон ҳукумати 2015 йилда ЯИМ ўсишини 8% даражасида, инфляция даражасини 7-9% атрофида бўлишини таъмин қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: