Кичик бизнес экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва “Италия-Ўзбекистон” савдо палатаси ўзаро тушуниш ҳақида меморандум имзоладилар

Дата: 11:29, 30-03-2015.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Кичик бизнес экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва “Италия-Ўзбекистон” савдо палатаси ўзаро тушуниш ҳақида меморандум имзоладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Музокаралар доирасида мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, тадбиркорлар орасида ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Итальян томони Италияга каперс мевалари, вино, асал ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш масалаларини кўриб чиқишни таклиф қилди”, – деб таъкидлашди Кичик бизнес экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасида.

Ўз навбатида, жамғарма итальян импорт компаниялари, супермаркетлар тармоқлари ва бошқа манфаатдор ташкилотларга Самарқандда 29-30 апрелда бўлиб ўтадиган озиқ-овқат ва текстиль саноати конференциясида қатнашишга чақирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: