Кичик бизнес субъектлари экспортини қўллаб қувватлаш жамғармаси хорижга $643 млнлик маҳсулот жўнатди
Тошкент. 16 август. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи ярмида Кичик бизнес субъектлари экспортини қўллаб қувватлаш жамғармаси 1646 тадбиркорлик субъектларига уларнинг товар ва хизматларини хорижга илгари суриш бўйича юридик, молиявий ва ташкилий хизматлар кўрсатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Натижада $1,32 млрдлик экспорт шартномалари тузилди, улар доирасида 379 тадбиркорлик субъектлари қиймати $643 млнлик экспортни амалга оширдилар”, - деб таъкидлашди жамғармада.
Ўтган йил билан солиштирганда жамғарма кўмагини олган тадбиркорлар сони 164 донага кўпайди, амалга оширилган экспорт ҳажми эса 26% ёки $131 млнга ошди.
Экспертларнинг башоратларига кўра, жорий йилда ташкилот иштирокидаги ташқи етказиб беришлар ҳажми $1,5 млрддан ошади.