Киевда Украина-Ўзбекистон иқтисодий форуми бўлиб ўтади
Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – 6 июнда Киевда “Украина ва Ўзбекистон: иқтисодий муносбатларнинг ривожланиш истиқболлари” украин-ўзбек иқтисодий форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасидан хабар беришларича, форум “Парковый” ТКМ томонидан Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси ва “Халқаро савдо палатанинг Украина Миллий қўмитаси” (ICC Ukraine) уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилмоқда.
Ташкилотчилари орасида Украина Савдо-саноат палатаси, “Стенли Гуруҳи” МЧЖ, Украина иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Украина Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси ташки савдо вазирлиги ҳам бор.
Форум ташкилотчилари ҳамкорликда устуворлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш, нефтегаз соҳаси, энергетика, IT ва телекоммуникациялар, электротехника, туризм, транспорт ва логистика, озиқ-овқат саноати, текстиль, тери-пойабзал, машинасозлик, авиасозлик, кимё саноати, қурилиш, тиббий саноат соҳаларига қаратилиши зарур деб ҳисоблайдилар.
Форум доирасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш билан бир қаторда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар: тўқимачилик, чарм-пойабзал, маиший электр техникаси, озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш товарлари, кимё ва нефть-кимё маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилади.
Форумда Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик, халқаро савдони ривожлантириш, инвестициялар, транспорт ва логистика воситаларини қўллаш масалалари ҳам муҳокама қилинади.
Сурат манбаи: https://transfer-service.by/pages/ru-ru/goroda/taxi-iz-minska-v-kiev.html


