Киевда ўзбек журналисти Нарзулло Охунжонов ҳибсдан озод этилди

Дата: 15:49, 20-10-2017.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Киевда ўзбек журналисти Нарзулло Охунжонов ҳибсдан озод этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Украина оммавий ахборот воситалари институти жамоат ташкилоти журналистнинг адвокати Алексей Федоровга асосланган ҳолда хабар қилди.

Эслатиб ўтамизки, Охунжонов 20 июн куни оиласи билан Туркиядан Украинага “сиёсий бошпана қидириб” келган пайтида хибсга олинган эди. Унинг исми Интерполнинг қидирувда бўлганлар рўйхатида бўлиб, у рўйхатга Ўзбекистон ҳукумати томонидан фирибгарлик айблови билан киритилган бўлган.

Ўз навбатида, “Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси” нодавлат инсон ҳуқуқлари ташкилоти Украина ҳукуматини журналистни озод қилишни, уни мамлакатда қолдиришни ва уни экстрадиция қилиш ҳақидаги сўровини рад этишга чақирди.

“У ўз уйида. Уни бугун тушликдан кейин озод қилишди”, - дея иқтибос келтиради адвокатдан жамоат ташкилоти.

Янгилик билан ўртоқлашиш: