Кириб келаётган Янги йилингиз қутлуғ бўлсин!

Дата: 20:47, 30-12-2017.

Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) барчани янги йил байрамлари билан табриклайди!

Ўзбекистондаги барча ўқувчиларимиз, бизнинг янгиликлар тизмасини ўқиётган, воқеаларни диққат билан кузатаётган, ўз оиласи, яқинлари, қариндошлари, дўстлари учун қайғураётган барчага яхшиликлар тилаймиз. Якунланиб бораётган 2017-йил хонадонларингизга кўплаб қувончли воқеалар олиб келгани, янги ўзгаришлар ва катта истиқболлар йили бўлганига ишонгимиз келади. Келаётган 2018-йил эса ушбу ижобий ўзгаришлар ва истиқболларнинг амалга ошиш йили бўлсин!

Қозоғистондаги ўқувчиларимизга эса яхши кайфият тилаймиз. Ахир, Янги йилни қандай кутиб олсанг, қолган 356 кун ҳам худди шундай ўтади, деб бежизга айтишмайдику.  Байрам дастурхони атрофида жамланинг, суҳбатлашинг, қадаҳларни тўлдиринг, уриштиринг ва 2017 йил билан хайрлашинг. Унинг муаммо ва хафагарчиликлардан ташқари, табассум ва янги таассуротлар ҳам олиб келганига аминмиз. 2018-йилда эса сизда қувониш учун сабаблар кўп бўлишига ишонамиз!

Бизни дунёнинг бошқа мамлакатларида ўқиётган мухлисларимизга эса покиза осмон, яхши ва вафодор дўстлар, ғамхўр фарзандлар, қизиқарли иш ва эсда қоларли уикендлар тилаймиз. Ташвишларни эски йилда қолдиринг ва янги 2018-йилга табассум билан киришга ҳаракат қилиб кўринг! 

Қозоқ телеграф агентлиги (ҚозТАГ), Қирғиз телеграф агентлиги (ҚирТАГ), Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА), Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ), Эрон телеграф агентлиги (ЭрТАГ), Silkroadnews агентлигида меҳнат қилаётган барча ҳамкасбларимизга чиройли янги йил кечаси, тўкин дастурхон ва мустаҳкам соғлиқ тилаймиз. Соғлиқ бўлса, қолган барчаси бўлади... 2017 йилдаги барча яхши нарсаларни олинг ва авайлаб 2018-йилга ўтказинг. Сизнинг чин инсоний хусусиятларингиз ҳисобга олинса – бунинг уддасидан осонлик билан чиқасиз.

Бизнинг ҳозирги ва бўлажак ҳамкорлармизга эса омад ва зўр янги йил кайфияти тилаймиз. Ҳамиша бор бўлинг!

Қолган барча-барчага дунё яхшиликларини тилаймиз. Кетаётган йилнинг ҳар бир дақиқасини қадрланг, келаётган йилнинг ҳар бир сониясини эса, камида, у ҳеч қачон қайтиб келмаслиги сабабли ҳам эслаб қолинг. Ҳаётимизнинг бутун мазмуни ва гўзаллиги ҳам шунда мужассам эмасми?

Байрам дастурхони атрофида эса бироз камтар бўлиш барчага зарар қилмайди, чунки байрам ўтиб кетади – ошқозон оғриғини эса – оттириб олиш ҳеч гап эмас!

Яна бир бор – Янги йил муборак бўлсин!

Сурат манбаи: http://www.uz24.uz/uz/culture/instagram:-gzbek-sanatkorlarining-yangi-yil-ostonasidagi-tabriklari-foto

Янгилик билан ўртоқлашиш: