Кирсан Илюмжинов Ўзбекистонни шахматнинг ватани деб атади
Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) президенти Кирсан Илюмжинов Ўзбекистонни шахматнинг ватани деб атади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
У бундан баёнот билан 4 июн куни Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси биносида Ўзбекистон шахмат федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида қилди.
“К.Н. Илюмжинов ўз чиқишида қўллаб қувватлаш учун миннатдорлик билдирди ва Тошкентда ўзини уйидагидай ҳис қилишини айтиб берди. Кирсан Николаевич Ўзбекистон энг фаол шахмат федерацияларидан бири эканлигини, Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Х.Х. Турдиалиев, жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов, энг ёш гроссмейстер Нодирбек Абдусатторовларнинг хизматларини қайд этди. Шунингдек, К.Н. Илюмжинов шахматнинг ватани Покистон, Ҳиндистон ёки Эрон эмас, балки Ўзбекистон эканлигига алоҳида урғу берди. Чунки бу ерда топилган шахмат доналари икки минг йил олдинга бориб тақалади, тарихчи ва олимлар уларни ўрганиб, шахмат ўйинининг келиб чиқиши масалани кўриб чиқадилар”, - дейилади Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабарида.
Конференция доирасида Дмитрий Романович Ли Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси лавозимига бир овоздан сайланди.
ФИДЕ Президенти янги сайланган раис мамлакатда ўйинни қўллаб қувватлашига умид билдирди.
Шунингдек, 2018 йил октябрда Батумида (Грузия) бўлиб ўтадиган ФИДЕ президентлик сайловлар масаласи ҳам кўтарилди. Ўзбекистон шахмат федерациясининг барча делегатлари Илюмжиновни янги муддатга кўрсатишни қўллаб қувватладилар.
Сурат манбаи: https://www.xabar.uz/ru/texnologiya/fide-prezidenti-kirsan-ilyumjinov