Кишинёвда ўзбек-молдав сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади

Дата: 13:49, 14-06-2018.

Тошкент. 14 июн. ЎзТАГ – 15-июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Кишинёв шаҳрида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари даражасидаги Ўзбекистон-Молдова сиёсий маслаҳатлашувларида иштирок этади, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муасасасининг матбуот хизмати.

“Ўзбекистон делегацияси ташрифи доирасида Молдованинг бошқа қатор вазирликларида ҳам музокаралар ўтказиш режалаштирилган”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: https://www.azernews.az/business/123315.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: