Киёси Куросава Ўзбекистон ҳақида янги фильм суратга олмоқда

Дата: 15:03, 04-04-2018.

Тошкент. 4 апрел. ЎзТАГ – Япон режиссери Киёси Куросава Ўзбекистон ҳақида ўзининг янги фильмини суратга олмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Газета.ruга таянган ҳолда.

Hollywood Reporter маълумотларига кўра, ҳозирда у бунинг учун мос жойларни қидирмоқда. Суратга олиш ишлари майда бошланади. Картинанинг ишчи номи – “Дунёнинг чеккасига”. Картина сюжети асосида Ўзбекистонга суратга олишга келган реалити-шоу бошловчисининг тарихи ётади.

“Мен Ипак йўлининг юрагида севимли жамоам билан жуда шахсий мавзуда фильм суратга оламан. “Дунёнинг чеккасига” менинг бошқа фильмларимга ўхшамайди, бу бирданига амалга ошаётган бир неча орзулардир”, - деб ваъда беради

Куросава.

Эслатиб ўтамизки, япон-ўзбек лойиҳаси икки мамлакат муносабатларининг 25 йиллиги ва Иккинчи жаҳон урушидан кейин япон ҳарбий асирлари қуриб битиришга кўмаклашган Алишер Навоий номидаги Катта театрнинг 70 йиллигига бағишланади.

Режиссёр Киеси Куросава – таниқли япон кинорежиссери Акира Куросаванинг фамилиядошидир. У қурқинчли фильмлар (“Пульс”, 2001) ва драмалар (“Токио сонатаси”, 2008) суратга олган.

 

Сурат манбаи: https://www.facebook.com/fergananews/posts/1727563347268177

Янгилик билан ўртоқлашиш: