КХДРнинг дуранг ўини Ўзбекистон термасига гуруҳ етакчисига деярли етиб олишга имкон беради
Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – Филиппин термасини енга олмаган (0:0) КХДРнинг дуранг ўини Ўзбекистон термасига гуруҳ етакчисига деярли етиб олишга имкон беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралаш турнири иккинчи малака раунди “Н” гуруҳи учрашуви тугаши ортидан.
Натижада, гуруҳ етакчиси бўлган шимолий кореяликлар 10 очко, филиппинлар тўрт турдан кейин 7 очко жамғардилар. Уларнинг рақиблари Ўзбекистон термасида уч турдан кейин 6, Баҳрайнда 3 очко бор.
Агар ўзбек футболчилари ғалаба қилишса, улар 9 очко билан иккинчи ўринга чиқадилар. Агарда Баҳрайн устун чиқса, у очколар бўйича Ўзбекистонга етиб олади.
Ҳар қандай ҳолатда шимолий кореялик фитболчиларнинг дуранги Ўзбекистон термаси бош тренери Самвел Бабаян ва унинг шогирдлари учун яна бир имконият.
Хуллас, омад ёр бўлсин!


