KLID Ўзбекистон ҳудудларини ахборотлаштириш “йўл харитаси”ни ишлаб чиқади
Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Корея ҳудудларни ахборотлаштиришни тадқиқ қилиш ва ривожлантириш институти (KLID) Ўзбекистон ҳудудларини ахборотлаштириш “йўл харитаси”ни ишлаб чиқади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Яқинда кореялик мутахассислар делегацияси Тошкентга ташриф буюрди ва ҳудудий давлат органлари ахборотлаштириш даражасини батафсил таҳлил қилди. KLID вакиллари “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази вакиллари билан музокаралар ўтказдилар. Унинг доирасида ҳудудларини ахборотлаштириш “йўл харитаси” эскизини, шунингдек, давлат органларида маъмурий жараёнларни оптималлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳақида келишиб олинди”, – деб таъкидлашди “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази матбуот хизматида.
Корейс томони таклиф қилган барча янгиликлар Тошкентнинг Сергели тумани ва Тошкент вилоятининг Пскент туманларида синаб кўрилади.