“Кнауф” компанияси ўзбек бозорида 10 йил ишлаганидан кейин фойда кўришни бошлади

Дата: 16:20, 20-04-2016.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Кнауф” немис компанияси сармоясига очилган “Кнауф гипс Бухоро” МЧЖ ва “Кнауф гипс Бухоро” МЧЖ ХК 50 минг тонна қуруқ аралашмалар ва 27 млн. кв. м гипсокартон листлар ишлаб чиқариб, 2015 йилни навбати билан 20% ва 13% фойда билан якунладилар. Ушбу маълумотлар яқинда бўлиб ўтган пресс-турда келтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ХК бош директори Дмитрий Дерипалконинг сўзларига кўра, 10 йилдан кейин корхона фойда олишни бошлаган. Ушбу фойдани ишлаб чиқаришни кенгайтиришга сарфлаш режалаштирилмоқда.

2015 якунлари бўйича экспорт кўрсаткичи $6,5 млн ёки ишлаб чиқариш ҳажмининг 20% кўпини ташкил қилди. Гипсокартон ва қуруқ аралашмалар асосан Туркманистонга етказиб берилган.

Ишлаб чиқариш хом-ашёси сульфат кальция миқдори 95% етувчи маҳаллий карьердан олинади. Бугунда бу ерда ойига 40 минг тонна гипс қазиб олинади. Унинг 25 минг тоннаси корхонанинг ўз эҳтиёжларига сарфланиб, 15 минг тонна атрофидаси цементчиларга сотилади. Карьер заҳиралари яна 80 йилга етиши кутилмоқда. Унинг майдони 200 гектарга, аниқланган заҳиралари миқдори 42 млн. тонна гипсга тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: