“Кнауф” немис ширкати Ўзбекистонда янги завод қуради
Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – “Кнауф” немис ширкати Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида янги кенг кўламли лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Компания бу ерда янги қуруқ аралашмалар заводи қуриш ва амалдаги гипсокартон заводи қувватларини ошириш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Лойиҳа уч босқичда амалга оширилади. Амалга ошириш бошланган биринчи босқичда мавжуд гипсокартон ишлаб чиқариш заводини кенгайтириш учун технологик ускуналар сотиб олинади. Ҳозирда янги бинони бунёд этиш ишлари бормоқда. Иккинчи босқичда қуруқ аралашмалар заводи қурилади, учинчисида эса гипсни кальцинация қилиш линияси қурилади”, - деб таъкидлашди компанияда.
Шу сабабли “Кнауф гипс Бухоро” уч ой олдин гипсокартон ишлаб чиқариш бўйича қўшимча линияни монтаж қилишни бошлаган эди. Бу унга қувватларни учдан бирга оширишга имкон беради. Агар 2015 йил якунлари бўйича 27 млн. кв. м гипсокартон ишлаб чиқарилган бўлса, қўшимча қувватлар ишга тушгандан кейин уни 33 млн. кв. м.гача ошириш режалаштирилмоқда.
ҚҚА ишлаб чиқариш бўйича янги завод 120 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаради. Инвестициялар ҳажми 40 млн еврони ташкил этиши кутилмоқда. Улардан 10 млн евро атрофидаси сумда маҳаллий пудратчилар билан қурилиш ишларига сарфланади, 29 млн евро атрофидасини замонавий ускуналар харжатлари ташкил қилади. Ишларни икки йилда тугаллаш режалаштирилмоқда.
“Кнауф”нинг Ўзбекистондаги тарихи 2005 йилда бошланган. Ўшанда компания “Бухорогипс” корхонасини инвестиция мажбуриятлари билан бирга сотиб олган эди. 2009 йилда жиддий реконструкциядан сўнг бу ерда қуруқ аралашмалар ишлаб чиқариш бошланди. 2011 йилда Бухоро вилоятида гипсокартон листлар ишлаб чиқариш заводи иш бошлади. Немис компаниясининг Ўзбекистондаги инвестициялари умумий ҳажми $63 млндан ошди.


