«Ko’chmas mulk savdo xizmati» компанияси ўтган ҳафта 7,16 млрд сўмлик объектлар сотди

Дата: 16:32, 26-03-2014.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – Кўчмас мулк савдоси хизмати (“Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ) 17- 20 март кунлари 7,16 млрд сўмлик ($3,172 млн) давлат ва бошқа активларни сотишга муваффақ бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан майдони 81,27 минг кв метр бўлган 68 кўчмас мулк объекти 1,57 млрд сўмга ($695,5 минг) сотилди. Компаниянинг тўрт офисида бўлиб ўтган аукцион савдоларида 41 объект 5,59 млрд сўмга ($2,476 млн)реализация қилинди.
Хизматнинг марказий офиси томонидан аукцион орқали умумий майдони 2,272 минг кв. метр бўлган йирик объект 4,875 млрд сўмга сотилди. Хизматнинг Қорақалпоғистондаги бош филиали томонидан майдони 2,8 минг кв. метр бўлган етти объект 515 минг сўм эвазига янги эгасини топди.
Самарқанд филиали бир объектни 406,58 млн сўмга реализация қилди. Сирдарё вилоят бўлими эса 32 ер майдонларини (18,96 минг кв. метр) 307,86 млн сўмга сотди.
“Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ – “Ўзбекистон Давлат хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасига қарашли Respublika mulk markazi” томонидан таъсис қилинган риэлторлик компаниясидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: