KOICA Самарқанд ва Шаҳрисабзда касбий таълим марказлари қуриб беради

Дата: 17:31, 18-02-2015.

Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ – Яқин 3 йил ичида Корейс халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) Ўзбекистонда 2 янги касбий таълим марказларини қуради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Улар Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида жойлашади. Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишларнинг умумий қиймати $14,9 млндан ошади. Ушбу суммага Ўзбекистонда касбий таълим салоҳиятини мустаҳкамлашга доир чоралар мажмуини амалга ошириш ишлари ҳам киради. Самарқанддаги марказни 2016 йилда эксплуатацияга топшириш, Шаҳрисабздаги марказни эса 2017 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда”, – деб таъкидлашди KOICA матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, KOICAнинг ана шундай илк маркази 2012 йилда Тошкентда очилган эди. Бугунга қадар бу ерда 1,23 минг киши таълим олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: