КОICA Самарқандда Касб-ҳунарга ўқитиш марказини очди

Дата: 16:13, 07-10-2016.

Самарқанд. 7 октябр. ЎзТАГ – Самарқандда Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) томонидан ташкил эьтилган Касб-ҳунарга ўқитиш маркази иш бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“У автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, пайвандлаш ва чилангарлик, электр ва электроника, ахборот технологиялари йўналишларига ихтисослашган”, - деб таъкидлашди КОICAда.

Марказда жаҳон тажрибасини инобатга олган ҳолда давлат таълим стандартлари асосида мутлақо янги ўқув режаси ва дастурлар ишлаб чиқилди. Ўқитувчиларни ишга қабул қилиш ҳам танлов бўйича амалга оширилиб, талабгорлар Корея Республикасидаги етакчи университетлар профессорларидан иборат экспертлар иштирокида сараланди. Ўз навбатида, танлов ва синовлардан муваффақиятли ўтган ўқитувчилар Жанубий Кореядаги Таълим ва технологиялар университетида малака ошириб қайтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: