KOICA Тошкент аэропортида янги терминал лойиҳасини тақдим қилди
Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Корейс халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) Тошкент аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилишининг техний-қитисодий асосномасини тақдим қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тошкент-4 янги терминалининг қурилиши тўрт йил давомида амалга оширилади. Янги терминалнинг умумий майдони ҳозиргисидан икки баробар, бинонинг йўловчиларга хизмат қилишга мўлжалланган ҳудуди эса уч баробар катта бўлади”, - деб таъкидлашди KOICA матбуот хизматида.
Бошланғич ҳисоб-китобларга кўра, терминал қурилишига $312 млндан ортиқ маблағ йўналтирилади. Уларнинг катта қисми –$300 млн атрофидасини хорижий инвестиция ва кредитлар ташкил этади. Янги терминал соатига 1,5 минг пассажираг хизмат кўрсатади, деб кутилмоқда.
Лойиҳага дунёнинг етакчи аэропортларидан бири – “Инчхон” (Корея) аэропортида қўлланилган тажриба ва технологиялар асос қилиб олинган. Ушбу аэропорт биноси эксклюзив қулайликларга эга бўлиб, бу ерда гольф майдончалари, массаж хоналари, ухлаш заллари, казино ва қишги боғлар мавжуд.