KOICA Тошкентдаги профессионал таълим маркази иши натижаларини баҳолайди
Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) Тошкентдаги Жанубий Корея ҳукумати маблағларига барпо этилган профессионал таълим маркази иши натижаларини баҳолайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тошкентдаги марказни баҳолашни ўтказиш Ўзбекистон ҳукуматининг Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида ҳам шу каби марказлар яратиш бўйича сўрови билан боғлиқ. Ҳозирда Самарқанд ва Шахрисабздаги марказлар лойиҳалари бўйича келишувлар тузилган”, – деб таъкидлашди KOICA матбуот хизматида.
Баҳолаш гуруҳи лойиҳа бўйича олинган маълумотларни текшириш, шунингдек, тошкент маркази ходим ва битирувчилари билан интервью ўтказишни режалаштирмоқда. Баҳолаш гуруҳининг ушбу ташрифи Ўзбекистонда профессионал таълим марказларининг бўлажак ишида катта аҳамиятга эга.
“Ушбу баҳолашни ўтказиш лойиҳа камчиликларини аниқлаб, Тошкентда профессионал таълим марказларини ривожлантиришга кўмаклашишга имкон беради”, – деди KOICA вакили.


