KOICA Ўзбекистон кутубхоналарини битта интернет ресурсга бирлаштиради

Дата: 10:17, 08-06-2015.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) Ўзбекистондаги барча кутубхоналарни битта интернет ресурсга бирлаштиришга кўмаклашади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) бош вазир ўринбосари Рустам Азимовга асосланган ҳолда.

Р.Азимов ушбу электрон кутубхонани яратиш режалари ҳақида тараққиёт мақсадларида ҳамкорликка бағишланган ўзбек-корейс симпозиуми доирасида маълум қилди.

Лойиҳа 220 Ўзбекистон кутубхоналари китоб ресурсларини бирлаштиришни кўзда тутади. Натижада истаган киши уйи ёки идорасидан чиқмай туриб ушбу ресурслардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Сеулга ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида KOICA билан 2015-2017 йилларда ҳамкорлик дастури имзоланди. Унга кўра, уч йил давомида агентлик Ўзбекистонга $60 млнлик грантлар беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: