Коллеж ва лицей битирувчиларининг ягона ижтимоий тўлов ставкалари 50% камайтирилади

Дата: 16:00, 25-05-2017.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Коллеж ва лицей битирувчиларининг ягона ижтимоий тўлов ставкалари 50% камайтирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу пасайтирилиш Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган.

Хужжат матнида айтилишича, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасаларининг биринчи марта ишга жойлашган битирувчилари иш ҳақидан олинган даромадларидан ягона ижтимоий тўловнинг ўрнатилган ставкасини, таълим муассасасини тамомлаган кундан бошлаб уч йилдан ортиқ вақт ўтмаганлик шарти билан, уларни ишга жойлашганликларидан кейинги бир йил ичида 50%га, иккинчи ва учинчи йил давомида 25%га, бюджет ташкилотлари, монополист ташкилотлар, устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган ташкилотларга ишга жойлашганлар бундан мустасно бўлган ҳолда, камайтирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: