Коллеж ва лицей ўқувчилари солиқ тўловчилар сифатида рўйхатга олинади

Дата: 15:58, 25-05-2017.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Коллеж ва лицей ўқувчилари солиқ тўловчилар сифатида рўйхатга олинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган.

Хужжатга мувофиқ, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларнинг барча ўқувчиларини, уларнинг ҳар бирига солиқ тўловчининг индивидуал рақами берилган ва электрон рақамли имзони (ЭРИ) тегишли тўловни ундирмасдан берган ҳолда, солиқ тўловчи сифатида давлат солиқ органларида рўйхатга қўйилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: