Комил Алламжонов Ўзбекистон президентининг янги матбуот котиби этиб тайинланди

Дата: 19:34, 04-12-2017.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – Комил Алламжонов Ўзбекистон президентининг янги матбуот котиби этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) россия ОПАВга асосланган ҳолда.

Бундан олдин у  Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизматининг раҳбари бўлиб ишлаган.

“Президент фармони билан Комил Алламжонов матбуот котиби – Ўзбекистон Президенти Ижро аппарати раҳбари ўринбосари этиб тайинланди”, - деб хабар қилди РИА Новостига Ўзбекистон Президенти девони вакили.

Шунингдек, девон вакили кўрсатилган лавозим давлат раҳбари маъмуриятига қисқартирилган давлат масҳатчиси ўринбосари – президент матбуот хизмати рабари лавозими ўрнига жорий этилганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамизки, августда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу лавозимдан Асаджон Ходжаевни бўшатган эди. ОАВ маълумотларига кўра, Ходжаев вазифасидан “Шарқ тароналари” мусиқа фестивалини ёритишдаги камчиликлари муносабат билан бўшатилган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: