Комилов амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Дата: 15:25, 15-08-2019.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан Туркманистонга ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"16 август куни А.Комилов икки мамлакат ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари даражасида вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этиш учун Туркманистонга амалий ташриф билан боради", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Сурат манбаи: ittiloot.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: