Комилов МДҲ ТИВД мажлисида иштирок этади

Дата: 14:00, 03-04-2019.

Тошкент. 3 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов МДҲга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“А. Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 2019 йил 5 апрелда Москвада бўлиб ўтадиган МДҲ ТИВД (СМИД)нинг навбатдаги мажлисида иштирок этади”, - дея хабар беради Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, мажлис кун тартибида ўнта савол киритилган. Хусусан, йиғилиш қатнашчилари Иккинчи жаҳон уруши бошланганлигининг 80 йиллиги муносабати билан МДҲ давлат раҳбарларининг баённомаси лойиҳасини тасдиқлашлари, шунингдек, Туркманистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган МДҲ мамлакатлари ташқи ишлар идоралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш дастурини муҳокама қилишлари кутилмоқда. Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Сурат манбаи: salamnews.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: