Контрабандачи Ўзбекистондан Қирғизистонга бир тоннадан ошиқ озиқ-овқат маҳсулотларини олиб чиқиб кетишга уринди

Дата: 11:31, 18-12-2014.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 15 декабри соат 22.00 ўзбек чегара наряди томонидан Фарғона вилоятининг Сўх туманида контрабандачи қўлга олинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“У “Хундай-Портер” автомашинасида Қирғизистонга 1171 кг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини (924 кг туршак ва 247 кгмағиз) олиб чиқиб кетишга уринди. Чегарабузар Қирғизистоннинг Боткент вилояти Таян қишлоғида яшовчи Баоб Мамотовбўлиб чиқди”, – деб таъкидланади Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегарасини қўриқлаш Қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Чегарабузар, автотранспорт воситаси ва юк Ўзбекистон божхона органларига республика қонунчилиги доирасида тегишли чоралар кўриш учун топширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: