Контрабандачилар Фарғона орқали 734 млн сўмлик товарларни олиб ўтишга уринишди

Дата: 09:50, 10-04-2017.

Тошкент. 7 апрел. ЎзТАГ – 2017 йилнинг биринчи чорагида чегара қўшинлари ҳарбийлари ва Фарғона вилояти божхона вакиллари Ўзбекистонга 734 млн сўмдан зиёдлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кўрсатилган муддатда Фарғона вилоятида товарларни ноқонуний олиб кириш билан боғлиқ 141 уриниш рўйхатга олинди, ўртача кунига иккидан зиёд уриниш қайд этилди. Асосан, телевизорлар ва бошқа техника, турли турдаги матолар ва маиший кимё маҳсулотлари олиб киришишга уринилди. Контрабандачилар Ўзбекистонга кириш учун  айланма йўллар ва ўзбек-қирғиз ва ўзбек-тожик чегарасининг бориш қийин бўлган участкаларидан фойдаландилар”, - деб таъкидланади МХХ хабарида.

 131 контрабанда фактга алоқадор 125 шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 561 млн сўмлик товарлар давлат ҳисобига мусодара қилинди. 16 шахсга нисбатан тергов олиб борилмоқда. 173 млн сўмлик 10 контрабанда фактлари бўйича жиноят ишлари очилди, тергов олиб борилмоқда.

Товарларни ноқонуний олиб кириш билан боғлиқ ҳолатларнинг сезиларли қисми (562 млн сўмлик) Қирғизистон билан чегарада амалга оширилди.  Тожикистон билан чегарада 57 млн сўмлик 1 факт аниқланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: