Конвертация бошланганидан кейинги икки ойда Ўзбекистон аҳолиси банкларга $500 млндан кўпроқ топширди
Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ - Ўзбекистон аҳолиси сентябр-октябр ойларида тижорат банкларига $500 млндан ортиқ маблағни сотди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу ойлар давомида ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар ўртасида валюта транзакцияларининг сезиларли ўсгани кузатилди. Бу даврда ойлик валюта айирбошлаш ҳажмлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 70%га ўсди. Экспортчилар томонидан чет эл валютасидаги тушумларни сотиш ҳажми икки баробарга ошди”, - деди Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамизки, 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда банклар томонидан валютанинг эркин конвертацияси жорий этилган эди. Натижада аҳоли банкларни валютани бозор нархларида топшириб, пластик карталар бўйича чекловларсиз сотиб олиш имконига эга бўлди.


