Конвертация очилган кундан бери ўзбек банклари $1,5 млрддан зиёд сотиб олдилар
Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – Конвертация очилган кундан бери ўзбек тижорат банклари $1,5 млрддан зиёд сотиб олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.
Бу ҳақида бугун 15 ноябрда Халқаро пресс-клуб (ХПК) йиғилишида Марказий банк раисининг ўринбосари Тимур Ишметов маълум қилди.
Хусусан, экспортчилар банкларга $915 млн, жисмоний шахслар эса $644 млн сотганлар. Ўз навбатида, банклар биржа орқали юридик шахсларга $1,7 млрд сотган бўлса, $172 млн тўғридан тўғри сотилган.


