Корея бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 13:07, 17-05-2016.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – 2016-йилнинг 19-май куни Корея Республикаси Бош вазири Ҳван Гё Ан расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашув ўрин олган”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, ҳукуматлараро музокаралар ўтказиш, икки томонлама ҳамкорликда амалга оширилган йирик лойиҳа – Сурғил кони негизида барпо этилган Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишининг якунланиши ҳамда Тошкент шаҳрида Корея маданияти ва санъати уйининг қурилиши бўйича ишларнинг бошланишига бағишланган маросимларда иштирок этиш ҳам режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: