Корея Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси Ўзбекистонга $415 млнлик кредит ажратади
Тошкент. 2 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳукуматлари Жанубий Корея Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) линияси бўйича ҳамкорлик дастурини келишиб олдилар. Бу ҳақида Ислом Каримовнинг Жанубий Кореяга ташрифи якунларида маълум бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агенлиги (ЎзТАГ).
“Дастур 2015-2019 йилларга мўлжалланган бўлиб, 6 лойиҳани амалга ошириш учун қиймати $415 млнлик имтиёзли кредитларни жалб этишни кўзда тутади. Маблағлар Тошкентда кўппрофилли замонавий IV даражали юқори ихтисослашган тиббий марказни ташкил қилиш, “электрон ҳукумат” тизими маълумотларини қайта ишлаш давлат марказини яратиш, АКТ асосида сув ресурсларини бошқариш интеллектуал тизимини жорий этиш каби лойиҳалар бор”– деб таъкидланади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, EDCFнинг қиймати $33 млнлик имтиёзли кредитини “Мактаб таълимида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш” лойиҳасини молиялаштиришга жалб қилиш бўйича ҳам келишув имзоланган.