Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 16:38, 13-08-2014.

Тошкент. 13 август. ЎзТАГ – 17-19 август кунлари Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) президенти Ким Енг Мок Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонга беғараз корейс ёрдамининг асосий йўналишларини муҳокама қилиш, шунингдек, амалдаги лойиҳалар иши билан танишиш ҳамда реализация қилиниши мумкин бўлган лойиҳаларни кўриб чиқишдан иборат”, – деб қайд этишди Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги матбуот хизматида.

Агентлик маълумотларига кўра, ташриф доирасида бош вазир ўринбосари Рустам Азимов, шунингдек, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги вакиллари билан музокаралар ҳам кўзда тутилган.

KOICA президенти, шунингдек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Дўстлик қишлоғида Семауль Ундонг дастурининг (“Янги қишлоқ учун ҳаракат”) бошланишига бағишланган маросимга ҳам ташриф буюришни режалаштирмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: