“Корея почтаси” Ўзбекистон почта соҳасини модернизация қилишни режалаштирмоқда

Дата: 17:00, 21-12-2016.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – 15 декабр куни “Ўзбекистон почтаси” АЖ Бош директори Ш.Атамуҳамедов “Корея почтаси” Президенти жаноб Ким Ки Деок бошчилигида Тошкентга ташриф буюрган делегация билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда “Ўзбекистон почтаси” сайтида хабар қилинган.

Маълум қилинишича, мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад - Корея мутахассислари томонидан аввал тайёрланган “Ўзбекистон почтаси” АЖ почта бўлимларини модернизация қилиш лойиҳаси билан танишиш ва уни муҳокама қилиш бўлган.

“Музокаралар натижасида мутахассислар почта логистикасини яхшилаш, ахборот технологияларини жорий қилиш ҳисобига ушбу лойиҳани қадамба-қадам амалга оширилиши Ўзбекистон почта хизматини ривожлантиришнинг ўзига хос “йўл харитаси” сифатида қабул қилиш мумкин, деган фикрга келишди.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: