Корея Республикаси президенти томонларнинг глобал ҳамда минтақавий аҳамиятга эга масалалар бўйича ёндашувлари ўхшаш ёки яқинлигини қайд этиб ўтди

Дата: 13:13, 24-11-2017.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Томонларнинг глобал ҳамда минтақавий аҳамиятга эга масалалар бўйича ёндашувлари ўхшаш ёки яқиндир, дея қайд этди Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан 23 ноябрда Сеулда бўлиб ўтган учрашувида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон бизнинг энг яқин ҳамкорларимиздан бири бўлиб, турли соҳалардаги алоқаларимиз изчил ривожланиб бораётганидан мамнунмиз. Жанубий Корея бугунги кунда бутун Евросиёда тинчлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш йўлидан бормоқда. Марказий Осиёда асосий ўринга эга Ўзбекистон ушбу режанинг марказидадир”, - деб иқтибос келтиради Мун Чжэ Иннинг сўзларидан Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати.

Мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан бери, деб давом этди у, 14 марта давлат раҳбарлари даражасидаги учрашувлар бўлиб ўтди. “Сўнгги йилларда ушбу мулоқотлар янада фаоллашиб, икки мамлакат ўртасидаги дўстлик алоқалари иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларида ва гуманитар соҳада ўз аксини топмоқда”, - деб таъкидлади Корея Республикаси президенти. 

Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси сиёсий муносабатлари халқаро майдонда бир-бирини қўллаб-қувватлаш руҳида давом этаётгани таъкидлаб ўтилди. “Томонларнинг глобал ҳамда минтақавий аҳамиятга эга масалалар бўйича ёндашувлари ўхшаш ёки яқиндир”, - деб таъкидлади Мун Чжэ Ин.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Стратегик шериклик муносабатларини ҳар томонлама чуқурлаштириш тўғрисида Қўшма баёнотни имзоладилар. 

 Эслатиб ўтамизки, 22-25 ноябр орасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: