Корея ҳукумати Тошкентдаги Ўзбек-корейс маълумот алмашиш марказини жиҳозлашни молиялаштиради

Дата: 12:13, 06-11-2014.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – Корея ҳукумати Тошкентдаги Ўзбек-корейс маълумот алмашиш марказининг моддий-техника базасини янгилаш ва фаолятини ривожлантириш ишларини молиялаштиради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу қарор Пусандаги “2014 1st Global IAC Networking Conference” конференцияси якунлари бўйича қабул қилинди. Тошкентдаги марказ дунёдаги мавжуд 40 ошиқ ана шундай марказлар орасида энг яхшиси деб топилди”, – деб таъкидлашди Давлат Алоқа қўмитаси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, Марказ Тошкент Ахборот технологиялари университети ва Жанубий Корея Ахборот жамияти масалалари бўйича миллий агентлиги томонидан ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: