Корея ва Қозоғистон элчилари Ўзбекистон ФВВ иши билан таништирилди

Дата: 15:52, 15-08-2016.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Квон Ён У ҳамда Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ерик Утембоевлар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Учрашув давомида элчилар вазирликнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича фаолияти билан танишди”, - деб маълумот беради ФВВ.

Шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасида Корея Республикаси ва Қозоғистон Республикаси билан икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: