Кореялик профессор Ўзбекистонда катта теннис бўйича маҳорат дарси берди

Дата: 15:11, 30-11-2017.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – 25-28 ноябрда кореялик машҳур сиёсатчи ва дипломат, профессор Ра Чонг Ил Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У Ўзбекистон Кўзи ожизлар уюшмаси фаолияти билан танишиш ва теннис ўйнаш бўйича маҳорат дарси беришга келди.

Бугунги кунда профессор Жанубий Кореянинг Эшитиш имконияти чекланган спортчилар ўртасида теннис уюшмаси президенти ҳам ҳисобланади. У жисмоний имконияти чекланган одамларни интеграция қилиш, уларга тўла ҳаёт кечиришга ёрдам бериш билан шуғулланади.

Ра Чонг Ил нафақат Ўзбекистон Кўзи ожизлар уюшмаси фаолияти билан танишиш, алоқа ўрнатиш учун келган бўлиб, балки махсус ускуналар ёрдамида теннис ўйнаш бўйича маҳорат дарслари ўтказди, шунингдек, жамият аъзоларини ишловчи корхонага ташриф буюрди ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети талабалари учун маъруза ўқиди.

Ра Чонг Ил Тошкентдаги маҳорат дарси давомида кўришида муаммолари бўлган кишиларга мослаштирилган махсус ракетка, тўп ва тўларни тақдим этди ва олиб келган жиҳозларини Кўрлар жамиятига совға қилди.

Шунингдек, корейс профессори жамиятга спортчилар тайёрлаш ва кейинги йилнинг ёзида Корея Республикасида бўлиб ўтадиган кўришида муаммолари бўлган кишилар ўртасида катта теннис бўйича Халқаро ўйинларда иштирок этишга таклиф қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: