Кореяликлар Ўзбекистонга фонд бозорини жонлантиришда ёрдам беради

Дата: 15:35, 25-09-2014.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – Кореяликлар Ўзбекистонга фонд бозорини жонлантиришда ёрдам беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу мақсадда Давлат Хусусийлаштириш қўмитаси ва “Тошкент” Республика фонд биржасида Корея фонд биржасининг (КФБ) стратегик менежмент бўйича директори Хонг Хи Шин бошчилигидаги делегация билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда мамлакат фонд бозорини давлат иштироки юқори бўлган корхоналар ва акцияларига талаб катта бўлган компаниялар қимматли қоғозларининг бирламчи очиқ жойлаштирилиши (IPO) йўли билан жонлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, КФБ томонидан Қимматли қоғозлар бозорини жонлантириш бўйича шартномага мувофиқ ишлаб чиқилаётган Ягона дастурий-техник мажмуани етказиб бериш графиги ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамизки, Давлат Хусусийлаштириш қўмитаси ва КФБ ўртасида Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришга доир меморандум ва Ўзбекистон Қимматли қоғозлар бозорини модернизация қилиш бўйича шартнома имзоланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: