Корейс шифокорлар Андижонда ҳайрия кўриги ўтказадилар
Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – 8-13 августда Ewha Womans University Госпитали (Корея Республикаси) мутахассислари Андижон вилоятида ҳайрия кўриги ўтказадилар. Тадбир “Соғлом авлод учун” фонди кўмагида ташкил этилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Беморлар кўрикдан Андижон вилоят кўптароқли тиббий марказида ўтказилади.
Кўрикда нефролог, отоларинголог, ортопед, педиатр, психолог, гинеколог, стоматолог, фармацевт, лаборант-технолог ва бошқа мутахассислар иштирок этадилар. Беморларга ташхисга мувофиқ тиббий дори-дармонлар берилади.
“Соғлом авлод учун” фонди Корея Республикаси госпиталлари, жумладан, “JCI Korea” Ча университетининг “Бундан Ча” госпитали, Ин Ха Университети госпитали билан бир неча йил давомида ҳамкорлик қилиб келади.
Ewha Womans University госпитали билан ҳамкорлик 2014 йилдан бери давом этмоқда. 2016 йил августда “Ewha Womans University” мутахассислари Андижон, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида яшовчи 590 кишини кўрикдан ўтказган эдилар.